Жаҳон

АҚШ Эронга танкерлар флотини тўлиқ йўқ қилиш билан таҳдид қилди

АҚШ уруш вазирининг сўзларига кўра, Эроннинг танкерлар флоти ҳимоясиз.

АҚШ Эронга танкерлар флотини тўлиқ йўқ қилиш билан таҳдид қилди

АҚШ Қуролли кучлари, агар Теҳрон АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари кемаларига ҳужум қилишда давом этса, Эроннинг барча танкерлар флотига зарба бериб, уларни чўктириши мумкин. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет маълум қилди.

 

«Ҳаммаси оддий: агар Эрон Америка кемаларига қарата ўқ узса, биз уларнинг танкерларини йўқ қиламиз. Улар фақат АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига қарата ўт очмасликлари керак», — деб ёзди Ҳегсет Х ижтимоий тармоғида.

 

Унинг сўзларига кўра, Эроннинг танкерлар флоти ҳимоясиз, чунки мамлакатда на ҳарбий-денгиз кучлари, на ҳарбий-ҳаво кучлари мавжуд.

 

Аввалроқ АҚШ ва Эрон Ҳормуз бўғози ҳудудида жойлашган кемалар ва ҳарбий кемаларга қарши ўзаро зарбалар берган эди. 

 

Теҳрон, жумладан, баллистик ракеталар ёрдамида АҚШнинг авиаташувчиси ва эсминецига зарбалар берганини маълум қилган. Вашингтон эса Эроннинг учта танкерига зарба берганини билдирган.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Нархларнинг кўтарилишига АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам таъсир кўрсатди.

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Дафн маросими вақтида черковга бостириб кирган қуролланган шахслар ўт очган.

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Табиий офат оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 163 киши жароҳатланди.

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Россияда ноқонуний яшаб, қурилиш майдонида ишлаган ўзбекистонлик эркак назорат-ўтказиш пункти орқали мамлакатдан чиқиб кетишга уринганида ушланган.

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

АҚШ президенти 2020 йилги сайловлар сохталаштирилганини даъво қилиб, учинчи муддатга номзодини қўйиш ҳуқуқи борлигини айтди.

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Жароҳатланган беш нафар кончи шифохонага ётқизилган.