Жаҳон

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция 2027 йилгача бошпана олиш ҳақидаги аризаси рад этилган айрим мигрантларни Европа Иттифоқидан ташқарида ташкил этиладиган “қайтариш марказлари”га юбориш тизимини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Беш давлат бу борада умумий моделни ишлаб чиқишга келишиб олди.

 

Бу ҳақда 4 сентябрь куни Копенгагенда бўлиб ўтган беш давлат ички ишлар ва миграция масалалари вазирлари учрашуви якунида маълум қилинди.

 

“Қайтариш марказлари” келиб чиқиш мамлакатига қайтаришнинг имкони бўлмаган ва бошпана сўрови рад этилган мигрантларни жойлаштириш учун мўлжалланади. Бундай марказларни EИга кирмайдиган бир ёки бир нечта ҳамкор давлат ҳудудида ташкил этиш режалаштирилмоқда. Ҳозирча қайси давлатлар билан музокара олиб борилаётгани ошкор қилинмаган.

 

Дания миграция ва интеграция вазири Мортен Бoдсковнинг айтишича, томонлар 2027 йил давомида дастлабки мигрантларни EИ ташқарисидаги ҳамкор давлатга юборишга тайёр бўлишни мақсад қилган.

 

Беш давлат марказларни молиялаштириши, ҳамкор мамлакатларга қўшимча маблағ, тижорий келишувлар ёки бошқа рағбатлантириш чораларини таклиф қилиши мумкин. Тизим EИ қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларга мувофиқ равишда, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

 

Ташаббус тарафдорлари янги тизим ноқонуний миграцияни камайтириш ва одам савдоси билан шуғулланувчи гуруҳлар фаолиятига зарба беришга ёрдам беришини таъкидламоқда.

 

Бироқ лойиҳа инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ хавотирларни ҳам келтириб чиқармоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари мигрантларни EИ ҳудудидан ташқаридаги марказларга юбориш уларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва бошпана олиш имкониятларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

 

Беш давлат вакиллари сентябрь охирида Мюнхенда яна учрашиб, лойиҳа бўйича музокараларни давом эттиришни режалаштирган.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.