Ўзбекистон

Қурилиш материаллари саноатидаги 457 корхона молиявий соғломлаштирилади

2040 йилгача қуриладиган уй-жойлар сонини икки баробарга ошириб, йилига 280 мингта уй-жой барпо этиш, шунингдек, “Янги Ўзбекистон” массивлари сонини 61 тадан 120 тага етказиш режалаштирилган.

Қурилиш материаллари саноатидаги 457 корхона молиявий соғломлаштирилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, ички бозор талабини қондириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг йирик инвестиция лойиҳаларидаги иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Йиғилишда қайд этилишича, йил бошида аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича қабул қилинган дастурга мувофиқ, 2040 йилгача қуриладиган уй-жойлар сонини икки баробарга ошириб, йилига 280 мингта уй-жой барпо этиш, шунингдек, “Янги Ўзбекистон” массивлари сонини 61 тадан 120 тага етказиш режалаштирилган.

 

Бугунги кунда мамлакатда ҳар йили 20–25 миллион квадрат метр ҳажмдаги турар жой ва тижорат объектлари фойдаланишга топширилмоқда. Натижада уй-жой ва тижорат қурилишининг ўзи йилига камида 10 миллиард долларлик қурилиш материалларига талаб яратмоқда.

 

Давлат раҳбари Тошкент халқаро инвестиция форумида хорижий ҳамкорларга қиймати 27 миллиард долларлик янги инфратузилма лойиҳалари таклиф этилганини ҳам эслатиб ўтди.

 

Жумладан, Жиззах вилоятида атом электр станцияси, Тошкент вилоятида 4-мисни бойитиш фабрикаси, Ўрта Чирчиқ туманида Янги Тошкент аэропорти, Янги Тошкент ҳудудида 55 минг ўринли футбол стадиони ҳамда 282 километр узунликдаги Тошкент–Самарқанд автомобиль йўли каби йирик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

 

Таъкидланганидек, бундай лойиҳаларда фойдаланиладиган қурилиш материалларига сифат, стандарт ва сертификатлаш бўйича юқори талаблар қўйилади. Шу боис маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни йирик ва мегалойиҳалар билан боғлайдиган янги тизим яратиш зарурлиги қайд этилди.

 

Йиғилишда инвесторлар томонидан йирик лойиҳалар учун импорт қилинадиган қурилиш материалларини қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича таклифлар илгари сурилгани маълум қилинди. Шу билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳам ўз маҳсулотлари сифат ва стандартлар бўйича рақобатга тайёр эканини билдириб, ушбу имтиёзларни маҳаллий маҳсулотларга ҳам татбиқ этишни сўрамоқда.

 

Шу муносабат билан мутасаддиларга йирик ва мегалойиҳаларга маҳаллий ҳамда импорт маҳсулотларини етказиб беришда тенг рақобат шароитларини яратишга қаратилган қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

 

Йиғилишда соҳа корхоналарининг молиявий ҳолати ҳам таҳлил қилинди. Қайд этилишича, қурилиш материаллари саноатидаги 457 та корхонанинг кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги 3,5 триллион сўмга етган.

 

Бунга асосий сабаб сифатида айрим корхоналар маҳсулотларининг таннархи юқорилиги ҳамда бозор талабларига тўлиқ мос келмаслиги оқибатида рақобатбардошликнинг пасайгани кўрсатилди.

 

Президент масъулларга ушбу 457 та корхонанинг фаолиятини жойига чиққан ҳолда ўрганиш, уларни молиявий соғломлаштириш бўйича қисқа муддатли дастур ишлаб чиқиш ва мазкур мақсадлар учун 50 миллион доллар маблағ ажратишни топширди.

 

Ажратиладиган ресурслар ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, маҳсулот таннархини камайтириш ва ички ҳамда ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга йўналтирилади.

custom img

Президент “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танлови ғолибларини табриклади

Танловнинг уч босқичида 124 мингдан зиёд ёш иштирок этиб, якунда 10 та касб йўналиши бўйича 120 нафар ғолиб ва совриндор аниқланди.

custom img

Ўзбекистонда риэлторлик фаолияти қонун билан тартибга солинди

Янги тартибга кўра, риэлторлар махсус ўқитиш ва малака имтиҳонидан ўтиб, сертификат олиши, ташкилотлар эса Ягона реестрга киритилиши керак бўлади.

custom img

Қашқадарёда янги қурилаётган кўприк балкаси қулаб тушди

Монтаж жараёнида краннинг бир томони олдин кўтарилгани сабаб балкага ортиқча юк тушиб, унинг синишига олиб келган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Тошкентда ҳаво транспортида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

Машғулотда қутқарув хизматларининг тезкорлиги, ўзаро ҳамкорлиги ва жабрланганларни эвакуация қилиш жараёни синовдан ўтказилди.

custom img

Қурилиш соҳаси Янги Ўзбекистон қиёфасини белгиламоқда — Шавкат Мирзиёев

Президент қурувчилар, меъморлар, муҳандислар ва соҳа фахрийларини Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан муборакбод этди.

custom img

Боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШда ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларни рад этди

Спортчи айни пайтда Ўзбекистонда эканини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида беришга рухсат берилади

Сенаторлар бу ўзгариш миллий ва диний анъаналарни ҳисобга олишга хизмат қилишини таъкидлади.

custom img

30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийларнинг пенсияси 100 фоизгача оширилади

Сенат ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларига пенсия тайинлаш тартибини белгиловчи қонунни маъқуллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"