Ўзбекистон

ЙПХ мотоцикллари билан тўқнашган Оniх ҳайдовчиси вафот этди

Ҳодиса оқибатида патруль мотоциклини бошқариб келган ЙПХ ходими воқеа жойида вафот этган эди.

ЙПХ мотоцикллари билан тўқнашган Оniх ҳайдовчиси вафот этди

 

Тошкент шаҳрида Оniх русумли автомобиль ва ЙПХ инспекторларининг патруль мотоцикллари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қурбонлар сони икки нафарга етди.

 

Маълум қилинишича, ҳодисадан сўнг шифохонага икки нафар патруль мотоциклида бўлган ЙПХ ходими, бир нафар ЙПХ инспектори ҳамда Оних автомобили ҳайдовчиси олиб келинган. 27 июль куни Оniх ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.

 

Қолган уч нафар жабрланувчининг аҳволи яхшилангани ва улар умумий бўлимга ўтказилгани билдирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси 2026 йил 16 июль куни соат 18:30 атрофида пойтахтнинг Дўрмон йўли кўчасида содир бўлган. Уч нафар ЙПХ инспектори патруль мотоциклларида хизмат вазифасини бажараётган вақтда Ғазалкент кўчасидан чорраҳага кириб келган Оniх автомобили билан тўқнашув юз берган.

 

Ҳодиса оқибатида патруль мотоциклини бошқариб келган бир нафар ЙПХ ходими воқеа жойида олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган эди.

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ушбу ЙТҲ кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани ҳақида тахминлар тарқалган. Бироқ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бу маълумотларни асоссиз деб баҳолаб, фуқароларни тасдиқланмаган ахборотларни тарқатмасликка чақирган.

 

Айни пайтда мазкур ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

custom img

1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари: “Дубай–Тошкент” рейсида ноқонуний юк аниқланди

Ўзбекистонга кириб келган фуқаронинг юкидан декларацияда кўрсатилмаган 921,37 грамм заргарлик буюмлари ва 3 дона олтин қуйма топилган.

custom img

18 млн дан ортиқ фирибгарлик операцияси: банкларда 461 млрд сўмлик маблағ чиқиб кетишининг олди олинди

Банклардаги антифрод тизимларининг 6 ойлик натижалари эълон қилинди.

custom img

Омонатдаги пулни ўзлаштириш: Тошкентда банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Тижорат банки масъуллари фуқаро номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, унинг омонатидаги 300 минг долларни ўзлаштирган.

custom img

25 ва 50 фоиз: талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди

Қўшимча муддат бакалавриат ва магистратурага тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда қайта тикланган талабаларга тегишли.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"