Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев хориждаги фожиалар муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Хитой ва Непалдаги табиий офатлар, шунингдек, Покистондаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлган марҳумларнинг яқинларига сабр-тоқат, жабрланганларга эса тезроқ соғайишни тилади.

Шавкат Мирзиёев хориждаги фожиалар муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Тибет автоном районидаги Шигадзе шаҳар округида ва Непалнинг Тибет билан чегарасида юз берган кенг кўламли кўчки ва тошқин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани, жароҳатлангани ҳамда катта иқтисодий талафот кўрилгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва Непал Президенти Рам Чандра Пауделга ҳамдардлик йўллади.

 

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳридаги тиббиёт муассасасида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб болалар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Президенти Асиф Али Зардорий ва Бош вазири Шаҳбоз Шарифга ҳам ҳамдардлик билдирди.

 

Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

 

Маълумот ўрнида, табиий офат оқибатида Непалда камида 165 киши ҳалок бўлган, 826 киши бедарак йўқолган. Бедарак йўқолганлар орасида 500 га яқин хорижлик бор. Тибетнинг Жирўнг ҳудудида эса 558 киши, жумладан, 260 нафар хорижлик бедарак йўқолган. Хитой расмийларига кўра, ҳудудда уч киши ҳалок бўлган. Ҳозирда Непал ва Тибетда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

 

Покистонда эса Тиббиёт фанлари институти (PIMS) туғруқхонасининг янги туғилган чақалоқлар бўлимида ёнғин содир бўлиб, камида 14 чақалоқ ҳалок бўлганди.

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ҳодиса вақтида аэропортда яна 20 нафарга яқин ўзбекистонлик бўлган.

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни кескинликни кучайтирмасликка чақирди.

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Пойтахтда дарахтларнинг сони, тури, ёши, ҳолати ва жойлашуви ҳисобга олиниб, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар реестри шакллантирилади.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.