Ўзбекистон

“Халққа пул қандай сарфланаётгани ҳақида ҳисобот керак”: Алишер Қодиров Агентликка жавоб қайтарди

“Миллий тикланиш” партияси раиси Маданий мерос агентлигининг аввалги баёнотига жавоб бериб, Сармишсой, Шоҳизинда, Миздакхон ва бошқа объектлар бўйича саволларига жавоб берилмаганини айтди.

“Халққа пул қандай сарфланаётгани ҳақида ҳисобот керак”: Алишер Қодиров Агентликка жавоб қайтарди

 

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров Маданий мерос агентлигининг аввалги баёнотига жавоб берди.

 

Аввалроқ Қодиров Тошкентдаги айрим тарихий биноларни, жумладан, “рус рассомининг уйи” сифатида тилга олган объектни давлат томонидан муҳофаза қилиш масаласига эътироз билдирган эди. Шундан сўнг Маданий мерос агентлиги Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 7-уйдаги бино юзасидан расмий муносабат билдириб, объектнинг тарихий ва маданий қийматини изоҳлаган. Агентлик маданий меросни «ўзимизники» ва «бегонаники»га ажратиш нотўғри эканини таъкидлаган эди.

 

Қодиров эса ўзининг Теlegram каналидаги муносабатида Агентлик Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги бюджет ҳисоботи вақтида депутатларнинг саволларига жавоб бериш ўрнига ижтимоий тармоқларда баёнот берганини айтди.

 

Унинг таъкидлашича, “Миллий тикланиш” партияси Агентликка берган саволларига жавоб олиш учун парламент сўрови ёки эшитув ваколатидан фойдаланишга ҳаракат қилади.

 

Қодиров, хусусан, Сармишсой, Шоҳизинда ва Миздакхон каби маданий мерос объектлари бўйича илгари билдирилган танқид ва таклифларга жавоб берилмаганини таъкидлаган.

 

Депутат Сармишсой ҳудудида катта маблағ сарфланганига қарамай, айрим очиқ ҳудудлар қаровсиз қолаётгани ҳақида савол қўйган. Шунингдек, Шоҳизинда яқинидан ўтувчи автомобиль йўли ёдгорликка зарар етказаётгани ва бу масалада тегишли чоралар кўрилаётган-кўрилмаётганини сўраган.

 

Бундан ташқари, Қодиров Бухорода қадимий Қуръон нусхаларидан бири сақланаётган жой, шунингдек, Довон давлати билан боғлиқ археологик мерос ҳудудларидан фойдаланиш масалаларини ҳам кўтарган.

 

Депутат Агентликнинг маданий мерос объектларига ажратилаётган маблағлардан фойдаланиши ва уларнинг муҳофазаси бўйича фаолиятига доир бошқа саволлар ҳам борлигини билдирган.

 

“Халққа эса унинг қадриятлари ва минг йиллик меросини асраш учун бераётган пулларини қандай ишлатилаётгани ҳақида ҳисобот керак, провокацион муносабатларингиз эмас”, дея ёзган Қодиров.

 

У, шунингдек, бу фикрлар депутат сифатидаги шахсий позицияси эканини, партия раиси сифатида эса Агентликнинг ҳисоботи ортидан парламентда сўз олишини маълум қилган.

 

Маданий мерос агентлиги эса аввалги муносабатида Бобур кўчаси, 7-уйдаги бино 1935 йилда қурилгани, унинг тарихи меъмор Алексей Шчусев, шунингдек, академиклар Тошмуҳаммад Қори-Ниёзий ва Василий Шишкин каби илм-фан вакиллари фаолияти билан боғлиқлигини билдирган. Агентлик маълумотига кўра, бино 2020 йилда Миллий рўйхатга киритилган ва 2021 йилда уни рўйхатдан чиқариш таклифи рад этилган.

custom img

Бойсун дўпписи ҳуқуқий ҳимояга олинди: унга географик кўрсаткич мақоми берилди

Бу унинг номи, анъанавий ишлаб чиқариш усуллари ва ҳудуд билан боғлиқ ўзига хос хусусиятларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш имконини беради.

custom img

Россиядан 30, Қозоғистондан 2 нафар бола: Ватанга қайтариш ишлари давом этмоқда

Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган яна 7 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди.

custom img

Бутунжаҳон тозалик куни: Ўзбекистонда плоггинг акцияси ўтказилади

Акция 19 сентябрь куни барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

custom img

202 давлат, 2 мингдан ортиқ шахматчи: Самарқанд бугун шахмат оламини қарши олди

Ташкилотчилар Олимпиадани шахмат тарихидаги энг йирик мусобақа сифатида қайд этмоқда.

custom img

Вертолётлар орқали назорат: 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди

Тадбир давомида Андижон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида марихуана сақлаш ҳамда каннабис етиштириш билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди.

custom img

Тошкент автобусларида рекорд: бир кунда 1,5 млн йўловчи

Тошкентда 170 та автобус йўналиши мавжуд.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифи якунланди

Аэропортда Президент ва рафиқасини Корея Республикаси ички ишлар ва хавфсизлик вазири Юн Хо Чжун ҳамда бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Бухородаги рейдда 211 та жаримаси бор машина топилди

Ҳайдовчининг 137 млн сўмлик маъмурий жаримаси бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"