Ўзбекистон

“Маданий мероснинг миллати бўлмайди”: Агентлик Алишер Қодировнинг баёнотига жавоб берди

Маданий мерос агентлиги Бобур кўчасидаги объектнинг тарихий қийматини таъкидлаб, уни сақлаш масаласида қонун ва экспертизага таянилишини билдирди.

“Маданий мероснинг миллати бўлмайди”: Агентлик Алишер Қодировнинг баёнотига жавоб берди


Ижтимоий тармоқларда “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодировнинг Маданий мерос агентлиги фаолиятига билдирган эътирозлари муҳокама қилинмоқда.



Шу муносабат билан Маданий мерос агентлиги Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 7-уйдаги бино юзасидан жамоатчиликка ўз муносабатини билдирди.



Қодиров мазкур бинонинг маданий мерос объекти сифатида муҳофаза қилиниши ва уни сақлашга ресурс йўналтирилиши масаласини танқид қилган эди.



Агентлик эса маданий мерос объектларига “бугун бизга керакми ёки керак эмасми?” деган мезон асосида баҳо берилмаслигини таъкидлаган.



Маълумотларга кўра, Бобур кўчаси, 7-уйдаги бино 1935 йилда қурилган. Агентликнинг қайд этишича, очиқ тарихий ва эксперт материалларида у Тошкентда фаолият юритган таниқли меъмор Алексей Викторович Шчусев номи билан боғланади.



Агентлик бинонинг тарихий аҳамияти фақат унинг меъмори билан чекланмаслигини ҳам маълум қилган. Турли йилларда бу ерда Ўзбекистон илм-фани ва маданияти ривожига ҳисса қўшган олим ва профессорлар, жумладан, академиклар Тошмуҳаммад Қори-Ниёзий, Василий Шишкин, шунингдек, Раҳим Атажонов ва Натан Маллаев яшаган.



Агентликка кўра, бино ХХ асрда Тошкентдаги меъморлик, илм-фан ва шаҳар маданиятининг ривожланиши билан боғлиқ. Унинг меъморий ечими ҳам ХХ асрнинг биринчи ярмидаги Тошкент шаҳар муҳитини ўрганиш нуқтаи назаридан қизиқиш уйғотади.



Агентлик маълумотига кўра, 2020 йилда унинг ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши мазкур бинони Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари Миллий рўйхатига киритишни маъқуллаган.



2021 йилда эса объектни Миллий рўйхатдан чиқариш таклифи рад этилган. Ҳозирда бино моддий маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасида турибди.



Шу билан бирга, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 30 октябрдаги 1550-сон қарори билан “UNIVERSAL PACKING MASTERS” МЧЖга ушбу манзилдаги мавжуд турар ва нотурар биноларни бузиш ҳамда ҳудудда кўп қаватли уй қуриш учун ер майдони ажратилган.



Агентликнинг таъкидлашича, ўрганишлар давомида ушбу қарор бинонинг моддий маданий мерос объекти сифатидаги ҳуқуқий мақоми белгиланишидан олдин қабул қилингани аниқланган.



Агентлик ўз муносабатида маданий мерос объектларини миллий келиб чиқишига қараб ажратмаслик кераклигини қайд этган.



“Маданий мероснинг миллати бўлмайди. У — тарих. Тарих эса ʼўзимизникиʼ ва ъбегонаникиъга бўлинмайди”, — дейилади Агентлик баёнотида.



Агентликнинг қайд этишича, бундай объектларнинг тарихий ва маданий қиймати қонун ҳамда профессионал экспертиза асосида баҳоланиши, уларни сақлаш масаласи эса илмий ва ҳуқуқий мезонларга таяниши лозим.



“Гап фақат битта бино ҳақида эмас. Гап — ўз тарихимизга қандай муносабатда бўлишимиз ҳақида”, — дея таъкидлаган Агентлик.

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Марказий банк янги алифбо жорий этилиши амалдаги банкнотларга таъсири юзасидан изоҳ берди.

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

У фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг мол-мулкини қўлга киритган.

265 млн сўмлик зарар: Жиззахда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

265 млн сўмлик зарар: Жиззахда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Фуқаро газ ҳисоблагичининг фильтр қисмидан резина шланг орқали газ тармоғига уланган.

Тошкентда мебель цехида ёнғин содир бўлди: жабрланганлар йўқ

Тошкентда мебель цехида ёнғин содир бўлди: жабрланганлар йўқ

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

50 га яқин сохта Telegram ресурслари аниқланди: Солиқ қўмитаси огоҳлантирди

50 га яқин сохта Telegram ресурслари аниқланди: Солиқ қўмитаси огоҳлантирди

Киберфирибгарлар қўмита номидан кешбэк савдоси, сохта акциялар ва хавфли иловаларни тарқатмоқда.

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Пойтахтда 27–30 ноябрь кунлари кучли ҳарорат инверсияси кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Ташриф дастурига кўра, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.