Жаҳон

Эрон ҳаво ҳудуди фуқаролик рейслари учун қисман очилди

Мамлакатнинг шарқий қисми парвозлар учун очилган, ғарбий ҳудудлар эса ёпиқ қолмоқда.

Эрон ҳаво ҳудуди фуқаролик рейслари учун қисман очилди

 

Эрон февраль ойи охиридан буён илк бор мамлакат ҳаво ҳудудининг бир қисмини халқаро фуқаролик рейслари учун қайта очди. Бу ҳақда Al Arabia Фуқаро авиацияси ташкилоти вакилларига таяниб хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, мамлакатнинг шарқий қисмидаги ҳаво ҳудуди халқаро қатновлар учун очилган бўлса, ғарбий ҳудудлар ҳозирча ёпиқ ҳолда қолмоқда.

 

Шунингдек, Теҳрондаги аэропортлар яқин кунларда чекланган режимда фаолият юритиб, кунига маълум вақт оралиғида самолётларни қабул қилиш ва жўнатишни амалга ошириши кутилмоқда.

 

Расмий манбаларга кўра, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир қатор қўшимча талаблар жорий этилган. Жумладан, самолётлар Эрон ҳаво ҳудудига киришдан аввал олдиндан аниқланиши ҳамда қўшни давлатлар диспечерлик хизматлари билан мувофиқлаштирилган алоқа ўрнатиши лозим.

 

Фуқаролик авиацияси ташкилоти мамлакат бўйлаб аэропортларда қатновлар ҳарбий ва фуқаролик тузилмалари техник ҳамда операцион тайёргарлигидан келиб чиқиб босқичма-босқич тикланишини маълум қилди.

custom img

Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда — Эрдоған

Туркия урушни тўхтатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтираётганини маълум қилди.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши уруши яқин кунларда қайта бошланиши мумкин — Axios

Сулҳ битими тугаш арафасида, янги музокара санаси ҳали белгиланмаган.

custom img

АҚШ кучлари халқаро сувларда Эрон билан боғлиқ кемаларни қўлга олади — WSJ

АҚШ денгиз блокадаси Яқин Шарқдан ташқарига ҳам ёйилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Украинада қуролли шахс супермаркетда отишма уюштирди

Ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва 10 киши жароҳатланган.

custom img

АҚШ Лотин Америкасига ёндашувини ўзгартирмаса, минтақада қўзғолон бўлиши мумкин — Густаво Петро

Колумбия президенти айрим санкциялар сиёсий босим воситасига айланганини таъкидлади.

custom img

Жанубий Суданда 7,5 миллион киши озиқ-овқат ёрдамига муҳтож

БМТ Жанубий Судандаги кескинлашаётган вазиятдан жиддий хавотир билдирди.

custom img

Эрон денгиз флоти душманларга зарба беришга тайёр — Хоманаий

Эрон Олий раҳбари денгиз флоти ҳар қандай таҳдидларга қарши жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ ва Эрон учрашуви 20 апрель куни ўтиши мумкин

Учрашув ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"