Жаҳон

АҚШнинг Эронга қарши уруши яқин кунларда қайта бошланиши мумкин — Axios

Сулҳ битими тугаш арафасида, янги музокара санаси ҳали белгиланмаган.

АҚШнинг Эронга қарши уруши яқин кунларда қайта бошланиши мумкин — Axios

Axios нашрининг АҚШ расмийларига таяниб хабар беришича, АҚШ президенти Дональд Трамп шанба куни Оқ уйда Ҳормуз бўғози атрофидаги вазият ҳамда Эрон билан давом этаётган музокараларга бағишланган махсус йиғилиш ўтказган.

 

Манбаларга кўра, Эрон билан боғлиқ вазият муҳим босқичга етган бўлиб, амалдаги сулҳ келишуви уч кун ичида якунланиши кутилмоқда. Шу билан бирга, АҚШ ва Эрон делегациялари ўртасидаги навбатдаги учрашув санаси ҳозирча расман белгиланмаган.

 

Нашр қайд этишича, Эроннинг Ҳормуз бўғозини яна ёпиши ҳамда айрим кемаларга ҳужумлар содир бўлгани ҳақидаги хабарлар Трампнинг “яқин бир-икки кун ичида келишувга эришиш мумкин” деган баёнотидан кўп ўтмай пайдо бўлган.

 

АҚШнинг юқори мартабали расмийси сўзларига кўра, агар қисқа муддат ичида музокараларда силжиш бўлмаса, ҳарбий ҳаракатлар яқин кунларда қайта бошланиши мумкин.

 

Брифингда вице-президент Ж.Д. Вэнс, Давлат котиби Марко Рубио, Мудофаа вазири Пит Хегсет, Ғазначилик вазири Скотт Бессент ҳамда миллий хавфсизлик тизимининг бошқа юқори лавозимли вакиллари иштирок этгани маълум қилинган.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.