Жаҳон

Эрон денгиз флоти душманларга зарба беришга тайёр — Хоманаий

Эрон Олий раҳбари денгиз флоти ҳар қандай таҳдидларга қарши жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди.

Эрон денгиз флоти душманларга зарба беришга тайёр — Хоманаий

 

Эрон Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий мамлакат армияси куни муносабати билан йўллаган табригида Эрон денгиз флоти ҳар қандай таҳдидларга қарши қатъий жавоб беришга тайёр эканини билдирди.

 

IRNA агентлиги хабарига кўра, табрик матнида Эрон қуролли кучлари, хусусан, денгиз флоти салоҳияти юқори баҳоланиб, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш йўлида янги вазифалар белгилаб берилган.

 

Хоманаий ўз мурожаатида Эрон армиясининг мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаш, замонавий технологиялар ва ҳарбий имкониятларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлаган.

 

Баёнотда, шунингдек, дрон ва денгиз кучларининг ҳар қандай душманона ҳаракатларга қарши тезкор жавоб қайтаришга тайёр экани қайд этилган.

 

Маълумот учун, Эрон армияси куни ҳар йили 18 апрель санасида нишонланади. Бу сана Ислом инқилобидан кейин жорий этилган бўлиб, мамлакат мунтазам армияси фаолиятига бағишланган.

 

Мазкур баёнот Эрон томонидан Ҳормуз бўғози устидан ҳарбий назорат кучайтирилгани ҳақидаги хабарлар фонида янграган.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"