Жаҳон

Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда — Эрдоған

Туркия урушни тўхтатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтираётганини маълум қилди.

Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда — Эрдоған

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Анталия дипломатик форуми доирасида Ироқ Курд минтақаcи раҳбари Нечирван Барзани билан учрашув ўтказди.

 

Туркия Президент маъмурияти маълумотига кўра, музокаралар давомида томонлар минтақадаги сўнгги сиёсий ва хавфсизлик вазиятини батафсил муҳокама қилган.

Эрдоған Эронга қарши амалга оширилаётган ҳужумлар оқибатида юзага келган кескинлик бутун минтақага жиддий таъсир кўрсатаётганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Туркия урушни тўлиқ тўхтатиш ва барқарор тинчлик муҳитини яратиш мақсадида дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтирмоқда.

 

Туркия раҳбари, шунингдек, Эрон атрофидаги вазият фонида илгари сурилаётган сепаратистик сценарийлар ҳеч бир томон манфаатига хизмат қилмаслигини қайд этди. У Ироқдаги барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш устувор вазифа бўлиб қолаётганини билдирган.

 

Бундан ташқари, Эрдоған Ҳурмуз бўғози атрофидаги воқеалар нефть таъминоти йўлларини диверсификация қилиш заруратини яна бир бор кўрсатганини айтган.

 

Шу муносабат билан у “Тараққиёт йўли” лойиҳасининг стратегик аҳамиятини алоҳида таъкидлаган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"