Жаҳон

АҚШ ва Эрон учрашуви 20 апрель куни ўтиши мумкин

Учрашув ҳозирча расман тасдиқланмаган.

АҚШ ва Эрон учрашуви 20 апрель куни ўтиши мумкин

 

АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи бўйича янги сана маълум қилинди.

 

The Wall Street Journal нашри АҚШ маъмуриятидаги юқори лавозимли манбага таяниб хабар беришича, икки томон ўртасидаги учрашув 20 апрель куни Покистонда бўлиб ўтиши мумкин.

 

Қайд этилишича, музокаралар ҳозирча расман тасдиқланмаган бўлсада, АҚШ президенти Доналд Трамп жамоаси тўлиқ тайёргарлик ҳолатида бўлиб, музокараларда иштирок этишга тайёр.

 

Нашр маълумотига кўра, ўтган дам олиш кунлари ҳам бир нечта мулоқотлар ўтказилган, бироқ можаронинг якуний ечимига олиб келувчи муҳим натижага эришилмаган.

 

Аввалроқ The Express Tribune Покистон расмийлари АҚШ ва Эрон ўртасидаги навбатдаги музокаралар босқичига тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берган эди. Унга кўра, Исломободдаги Серена меҳмонхонаси яна хорижий делегацияларни қабул қилиши мумкин.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.