Жаҳон

АҚШ кучлари халқаро сувларда Эрон билан боғлиқ кемаларни қўлга олади — WSJ

АҚШ денгиз блокадаси Яқин Шарқдан ташқарига ҳам ёйилиши режалаштирилмоқда.

АҚШ кучлари халқаро сувларда Эрон билан боғлиқ кемаларни қўлга олади — WSJ

 

The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, АҚШ ҳарбий кучлари халқаро сувларда Эрон билан алоқадор деб гумон қилинган нефть танкер ва тижорат кемаларини қўлга олиш амалиётларини бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.

 

Манбаларга кўра, Вашингтон яқин кунларда мазкур турдаги кемаларга чиқиш ва уларни текшириш амалиётларини фаоллаштиришни режалаштирмоқда. Бу орқали АҚШнинг денгиздаги назорат чораларини Яқин Шарқ ҳудудидан ташқарига кенгайтириш кўзда тутилмоқда.

 

Нашр таъкидлашича, ушбу стратегия Эрон нефтини ташувчи танкерлар ҳамда Ислом Республикаси билан боғлиқ логистика ва юк ташиш тармоқларига тегишли кемаларни глобал миқёсда кузатиш ва чеклашга қаратилган бўлиши мумкин.

 

Аввалроқ АҚШ Марказий қўмондонлиги томонидан эълон қилинган маълумотларда ҳам Эрон билан боғлиқ денгиз йўлларида қатновни назорат қилиш ва айрим кемалар ҳаракатини чеклаш чоралари кўриб чиқилаётгани қайд этилган эди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"