Жаҳон

Жанубий Суданда 7,5 миллион киши озиқ-овқат ёрдамига муҳтож

БМТ Жанубий Судандаги кескинлашаётган вазиятдан жиддий хавотир билдирди.

Жанубий Суданда 7,5 миллион киши озиқ-овқат ёрдамига муҳтож

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Жанубий Судандаги хавфсизлик ва гуманитар вазият тобора ёмонлашиб бораётганидан жиддий хавотир билдирди. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик Кенгашида мамлакатдаги ҳолат юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди дейди ТАСС.

 

Жанубий Судандаги БМТ миссияси раҳбари Анита Кики Гбеҳо сўзларига кўра, мамлакатда хавфсизлик ҳолати ўта ташвишли бўлиб қолмоқда. У 2025 йилда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони 2024 йилга нисбатан 40 фоизга ошганини қайд этган.

 

БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари эса оммавий кўчишлар, озиқ-овқат танқислиги ҳамда тиббий ёрдам етишмовчилиги кучайганини билдирган.

 

Унинг маълумотига кўра, 2025 йил декабридан буён қарийб 250 минг киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган. Фақат Жонглеи штатининг ўзида 1,35 миллион фуқаро тиббий хизматдан маҳрум бўлган.

 

Шунингдек, БМТ ҳисоб-китобларига кўра, жорий йилда 7,5 миллиондан ортиқ аҳоли озиқ-овқат ёрдамига муҳтож бўлади.

 

Жанубий Судандаги вазият ўтган йилдан буён ҳукумат кучлари ва қуролли мухолифат ўртасидаги тўқнашувлар сабаб янада мураккаблашган.

custom img

Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда — Эрдоған

Туркия урушни тўхтатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтираётганини маълум қилди.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши уруши яқин кунларда қайта бошланиши мумкин — Axios

Сулҳ битими тугаш арафасида, янги музокара санаси ҳали белгиланмаган.

custom img

АҚШ кучлари халқаро сувларда Эрон билан боғлиқ кемаларни қўлга олади — WSJ

АҚШ денгиз блокадаси Яқин Шарқдан ташқарига ҳам ёйилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Украинада қуролли шахс супермаркетда отишма уюштирди

Ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва 10 киши жароҳатланган.

custom img

АҚШ Лотин Америкасига ёндашувини ўзгартирмаса, минтақада қўзғолон бўлиши мумкин — Густаво Петро

Колумбия президенти айрим санкциялар сиёсий босим воситасига айланганини таъкидлади.

custom img

Эрон ҳаво ҳудуди фуқаролик рейслари учун қисман очилди

Мамлакатнинг шарқий қисми парвозлар учун очилган, ғарбий ҳудудлар эса ёпиқ қолмоқда.

custom img

Эрон денгиз флоти душманларга зарба беришга тайёр — Хоманаий

Эрон Олий раҳбари денгиз флоти ҳар қандай таҳдидларга қарши жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ ва Эрон учрашуви 20 апрель куни ўтиши мумкин

Учрашув ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"