Жаҳон

АҚШ НАТОдаги “яхши” ва “ёмон” иттифоқчиларни ажратмоқда — Politico

Оқ уй Эрон бўйича позициясини қўлламаган НАТО давлатларига нисбатан чоралар кўриш вариантларини муҳокама қилмоқда.

АҚШ НАТОдаги “яхши” ва “ёмон” иттифоқчиларни ажратмоқда — Politico

АҚШ маъмурияти НАТОга аъзо давлатларни альянсга қўшаётган ҳиссаси ҳамда Вашингтон ташқи сиёсатини қўллаб-қувватлаш даражасига қараб алоҳида тоифаларга ажратган махсус рўйхат тайёрлагани маълум қилинди. Бу ҳақда Politico нашри манбаларга таяниб хабар берди.

 

Нашр маълумотига кўра, Оқ уй айрим иттифоқчи давлатларни “яхши” ва “ёмон” ҳамкорлар сифатида баҳолаган. Хусусан, Эрон билан боғлиқ ҳарбий операцияларни қўллаб-қувватлашдан бош тортган мамлакатларга нисбатан турли босим чораларини кўриб чиқиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

 

Қайд этилишича, мазкур ташаббус НАТО Бош котиби Марк Рюттенинг апрель ойи бошида Вашингтонга ташрифи олдидан АҚШ расмийлари томонидан ишлаб чиқилган. Унда ҳамкор мамлакатларнинг умумий хавфсизликка қўшаётган ҳиссаси, мудофаа харажатлари ва сиёсий қўллаб-қувватлаш даражаси таҳлил қилинган.

 

Таъкидланишича, бу ташаббус АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг альянс ичидаги позициясини кучайтиришга қаратилган навбатдаги қадами сифатида баҳоланмоқда.

 

Манбаларга кўра, қора рўйхатга тушган давлатларга нисбатан қўшинларни жойлаштириш сиёсатини қайта кўриб чиқиш, қўшма ҳарбий машғулотларни қисқартириш ёки қурол-яроғ савдосида чекловлар жорий этиш каби чоралар кўриб чиқилиши мумкин.

 

Шунингдек, айрим давлатларга нисбатан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшимча имтиёзлар бериш вариантлари ҳам муҳокама қилинаётгани қайд этилди.

 

Аввалроқ Дональд Трамп НАТОнинг АҚШ манфаатларига етарли даражада хизмат қилмаётгани ҳақида танқидий фикр билдирган ҳамда айрим аъзо давлатларнинг Вашингтон ташаббусларини қўллаб-қувватламаётганидан норозилигини маълум қилган эди.

custom img

Мадридда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

Форумда Осиё, Европа Иттифоқи ва Лотин Америкасидан 70 дан ортиқ илмий ҳамжамият вакиллари, тадқиқотчилар, маданият арбоблари, дипломатлар ва мутахассислар иштирок этди.

custom img

Россия Президенти йирик шаҳарларда мобил интернет ишининг чекланиши бўйича изоҳ берди

Влaдимир Путин мамлакатда кузатилаётган интернет узилишлари хавфсизлик сабабларига кўра жорий этилаётганини айтди.

custom img

Ливан ва Исроил ўртасидаги сулҳ уч ҳафтага узайтирилди

“Ҳизбуллоҳ” гуруҳи вакили ҳам сулҳни давом эттириш тарафдори эканини, лекин бу Исроилнинг келишувга қанчалик риоя қилишига боғлиқлигини билдирди.

custom img

Ҳормуз бўғозида мина тозалаш ишлари уч баробар тезлаштирилди — Трамп

АҚШ президенти ушбу жараённи жадаллаштириш бўйича қўшимча топшириқлар берган.

custom img

Украина фронтдаги аскарларнинг 30 фоизини жанговар роботлар билан алмаштирмоқчи

Mарт ойининг ўзида роботлаштирилган комплекслар фронтда логистика ва эвакуация бўйича 9 мингдан ортиқ вазифани бажарган.

custom img

Россияда миллиардерлар сони ва уларнинг бойлиги рекорд даражага етди

Миллиардерларнинг умумий бойлиги 696,5 миллиард долларни ташкил этиб, тарихий максимумга чиққан.

custom img

Ҳормуз бўғозини миналардан тозалашга олти ой кетади — Пентагон

Бўғоздаги кўплаб миналар координаталари қайд этилмасдан ўрнатилгани айтилган эди.

custom img

Буюк Британия Парламенти ёшлар учун чекишни умрбод тақиқловчи қарорни маъқуллади

Ҳужжат тамаки маҳсулотлари таркиби, таъми ва қадоқланишини ҳам назорат қилиш ваколатини беради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"