Жаҳон

Ҳормуз бўғозини миналардан тозалашга олти ой кетади — Пентагон

Бўғоздаги кўплаб миналар координаталари қайд этилмасдан ўрнатилгани айтилган эди.

Ҳормуз бўғозини миналардан тозалашга олти ой кетади — Пентагон

Пентагон АҚШ қонун чиқарувчиларига Ҳормуз бўғозини миналардан тозалаш ишлари тахминан олти ой давом этиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, мазкур маълумот АҚШ Вакиллар палатасининг қуролли кучлар қўмитасида сешанба куни ўтказилган ёпиқ брифинг чоғида тақдим этилган.

 

Манба сўзларига кўра, йиғилиш давомида қонунчилар Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар нархи, стратегияси ва мақсадлари юзасидан кўплаб саволларни ўртага ташлаган. Бироқ, муҳокамалар кўпроқ аниқлик киритиш ўрнига янги саволларни юзага келтирган.

 

Шунингдек, конгресс аъзолари урушнинг дастлабки босқичида Эроннинг Минаб шаҳридаги мактаб мажмуасига берилган зарба бўйича ҳам ҳозирга қадар аниқ жавоб берилмаганини ҳам кўтарган.

 

Аввалроқ Эрон Ҳормуз бўғозида ўрнатилган миналарни аниқлаш ва зарарсизлантиришдаги қийинчиликлар сабаб денгиз йўлини тўлиқ очолмаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Бўғоздаги кўплаб миналар тартибсиз равишда ва координаталари қайд этилмасдан ўрнатилгани, айрим портловчи қурилмалар эса атайлаб эркин сузишга қўйиб юборилгани билдирилганди. 

 

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Ҳормуз бўғозини миналардан тозалашга олти ой кетади — Пентагон | Zamon.uz