Жаҳон

Буюк Британия Парламенти ёшлар учун чекишни умрбод тақиқловчи қарорни маъқуллади

Ҳужжат тамаки маҳсулотлари таркиби, таъми ва қадоқланишини ҳам назорат қилиш ваколатини беради.

Буюк Британия Парламенти ёшлар учун чекишни умрбод тақиқловчи қарорни маъқуллади

 

Буюк Британия парламентининг иккала палатаси ҳам ёшлар ўртасида чекишнинг олдини олишга қаратилган янги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда ББС хабар берди.

 

Унга кўра, 2009 йил 1 январ ёки ундан кейин туғилган фуқароларга тамаки маҳсулотлари ҳамда электрон сигареталарни сотиш умрбод тақиқланади.

 

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, “Вейп ва сигареталар тўғрисида”ги қонун кучга кириши учун эндиликда қирол Чарлз ИИИ томонидан тасдиқланиши лозим.

 

Қонун лойиҳаси нафақат савдони тақиқлашни, балки ҳукуматга тамаки маҳсулотлари, электрон сигареталар ва бошқа никотин маҳсулотлари таркибини қатъий назорат қилиш ваколатини ҳам беради. Жумладан, маҳсулотларнинг таъми, дизайни ва қадоқланиши бўйича янги талаблар жорий этилиши мумкин.

 

Расмийларга кўра, мазкур ташаббуснинг асосий мақсади келажакда “чекишсиз авлод”ни шакллантириш, ёшлар орасида никотинга қарамликнинг олдини олиш ва соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган юкни камайтиришдан иборат.

 

Қонун лойиҳаси дастлаб 2023 йилда муҳокамага киритилган эди. Унда чекиш ёши ҳар йили босқичма-босқич ошириб борилиши назарда тутилган бўлиб, узоқ муддатда тақиқ жамиятнинг кенг қатламларига татбиқ этилиши режалаштирилган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.