Жаҳон

Россия Президенти йирик шаҳарларда мобил интернет ишининг чекланиши бўйича изоҳ берди

Влaдимир Путин мамлакатда кузатилаётган интернет узилишлари хавфсизлик сабабларига кўра жорий этилаётганини айтди.

Россия Президенти йирик шаҳарларда мобил интернет ишининг чекланиши бўйича изоҳ берди

Россия Президенти Владимир Путин мамлакатда кузатилаётган интернет узилишлари хавфсизлик сабабларига кўра жорий этилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Маълум қилинишича, у ҳукумат йиғилишида йирик шаҳарларда интернет билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини тан олди. Президентга кўра, бундай ҳолатлар одатий эмас, бироқ айрим ҳолларда юз бермоқда.

 

Путин интернет чекловлари террорчилик ҳужумларининг олдини олишга қаратилган тезкор чоралар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бундай вазиятларда устуворлик аҳоли хавфсизлигини таъминлашга берилади.

 

Шу билан бирга, у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар муҳим хизматлар узлуксиз ишлашини таъминлаш ва муаммоларга ечим топишда самарали ёндашувларни қўллаши кераклигини қайд этди.

 

Қайд этилишича, ўтган ой Москвада мобил интернет қарийб уч ҳафта давомида ўчириб қўйилган. Шунингдек, бошқа ҳудудларда ҳам интернет вақтинча чекланмоқда. Бу чоралар Украина дронлари ҳужумларни бошқаришда интернетдан фойдаланиши хавфи билан изоҳланмоқда.

 

Интернет узилишлари бизнес вакиллари, расмийлар ва фуқаролар томонидан танқид қилинмоқда. Улар банк, транспорт ва бошқа кундалик хизматлардаги узилишлардан норози эканини билдирмоқда.

 

Кремлга яқин манбага кўра, айрим юқори лавозимли амалдорлар ва банкирлар интернет чекловларини юмшатиш бўйича мурожаат қилган.

 

Путин интернет узилишлари ҳақида олдиндан маълумот бериш зарарли бўлиши мумкинлигини айтди. Унинг таъкидлашича, бу жиноятчиларга ўз ҳаракатларини мослаштириш имконини бериши мумкин.

 

Президент хавфсизлик ва фуқаролик идоралари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш ҳамда муҳим хизматларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этди.

 

Мустақил сиёсий таҳлилчи Татиана Становаянинг фикрича, Путиннинг баёноти интернет узилишлари оқланишини англатади, бироқ аҳолига бу ҳақда яхшироқ тушунтириш берилиши лозим.

Жанубий Кореяда имтиҳон можароси: таълим вазири истеъфога чиқди

Жанубий Кореяда имтиҳон можароси: таълим вазири истеъфога чиқди

Таълим вазири вазиятга олдиндан тайёргарлик кўрилмагани учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

Мутахассислар бундай ҳужумлар юк ташиш ва энергия ресурслари экспортига жиддий зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги бир нечта Фаластин қишлоғида содир бўлган ҳужумлар Исроилда ҳам сиёсий баҳсларга сабаб бўлди.

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ Меса Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилгани айтилди.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.