Жаҳон

Украина фронтдаги аскарларнинг 30 фоизини жанговар роботлар билан алмаштирмоқчи

Mарт ойининг ўзида роботлаштирилган комплекслар фронтда логистика ва эвакуация бўйича 9 мингдан ортиқ вазифани бажарган.

Украина фронтдаги аскарларнинг 30 фоизини жанговар роботлар билан алмаштирмоқчи

Украина Қуролли кучлари фронт чизиғида жанговар роботлардан фойдаланишни кескин кенгайтириб, 2026 йилга бориб энг мураккаб ҳудудларда шахсий таркибнинг 30 фоизигача қисмини технологиялар билан алмаштиришни мақсад қилган. Бу ҳақда The Moscow Times хабар берди.

 

Владимир Зеленскийнинг билдиришича, Украина армияси уруш давомида илк бор душман позициясини фақат учувчисиз платформалар — ерусти роботлаштирилган комплекслар ва дронлар ёрдамида эгаллаб, бир нечта аскарни асирга олган. Мазкур операция ўтган ёзда амалга оширилган. Ҳозирда бундай технологиялар 150 дан ортиқ бўлинмада қўлланилмоқда.

 

Politico нашрига кўра, операцияни бошқарган қўмондон Николай Зинкевич  пиёдаларни ўқ остидан олиб чиқиш ва хавфли вазифаларни роботлар орқали бажариш устувор вазифа ҳисобланишини билдирган.

 

“2026 йилга мўлжалланган мақсадимиз — фронтнинг энг мураккаб ҳудудларида шахсий таркибнинг 30 фоизигача қисмини технологиялар билан алмаштириш”, — деган Зинкевич.

 

Маълумотларга кўра, Украина томони сон жиҳатдан устун бўлган Россия армиясига қарши учувчисиз технологияларни фаол қўлламоқда. Қайд этилишича,  душман томоннинг тирик кучига етказилаётган зарарнинг қарийб 80 фоизи айнан дрон ва роботлар ҳиссасига тўғри келади.

 

Carnegie Endowment for International Peace таҳлилига кўра, Украинадаги жанговар ҳаракатларда янги технологияларнинг кенг қўлланилиши уруш олиб бориш услубларини сезиларли даражада ўзгартирмоқда. Ҳисоботда бир неча йил аввал тасаввур қилиш қийин бўлган қурол тизимлари бугунги кунда жанг майдонида устунлик қилаётгани келтирилган.

 

Хабарга кўра, 2025 йилдан бошлаб Украина Мудофаа вазирлиги қарийб 40 турдаги янги робот тизимларини тасдиқлаган ва йил якунига қадар армияга 15 мингга яқин қурилма етказиб берилган. 2025 йил ноябрида улардан 67 та бўлинма фойдаланган бўлса, 2026 йил март ойига келиб бу кўрсаткич 167 тага етган.

 

Мудофаа вазири Михаил Федоровнинг маълум қилишича, фақат март ойининг ўзида роботлаштирилган комплекслар фронтда логистика ва эвакуация бўйича 9 мингдан ортиқ вазифани бажарган. Вазир фронтдаги логистика жараёнларини тўлиқ роботлаштириш режалаштирилаётганини таъкидлаган.

 

Шунингдек, 2026 йилнинг биринчи ярмида 25 минг дона ерусти роботлаштирилган комплекс етказиб бериш бўйича шартномалар тузилиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич 2025 йилдаги умумий етказиб бериш ҳажмидан икки бараварга кўп экани қай этилган.

 

Ҳарбийлар билдиришича, Харков вилоятида ўтказилган операция давомида Украина кучлари душман позициясини пиёдаларсиз ва йўқотишларсиз эгаллаган. Операция жараёнида ерусти камикадзе-роботлар ва дронлардан фойдаланилган, натижада икки нафар россиялик ҳарбий таслим бўлиб, асирга олинган.

 

Таҳлилчиларга кўра, жанговар роботларнинг кенг жорий этилиши ҳарбий соҳада 1920–1930 йилларда юз берган технологик ўзгаришларга қиёсланмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.