Саида Мирзиёева Қатар Амири билан учрашди
Учрашувда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди.
Учрашувда Саида Мирзиёева Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қатар Амирига самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона ва юксак ишончга асосланган муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Томонлар ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш, янги қўшма ташаббусларни илгари суриш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Суҳбат давомида мамлакатлар ўртасида муштарак манфаатларга асосланган ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.








