Сиёсат

Нарендра Моди 29–30 август кунлари Ўзбекистонда бўлади

Ташриф Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.

Нарендра Моди 29–30 август кунлари Ўзбекистонда бўлади

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 29–30 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

 

Ташриф доирасида Ўзбекистон–Ҳиндистон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

 

Музокараларда сиёсий мулоқот ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, савдо, энергетика, кимё, геология, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик ва бошқа соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

 

Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар, кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилади.

 

Ташриф якунида икки томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишларига оид қатор ҳужжатларни имзолаш кўзда тутилган.

 

Саида Мирзиёева Туркиянинг таълим тажрибаси билан танишди

Саида Мирзиёева Туркиянинг таълим тажрибаси билан танишди

Ташриф давомида ўқувчилар, талабалар ва педагоглар учун янги имкониятлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга келади: ташрифдан кўзланган мақсад нима?

АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга келади: ташрифдан кўзланган мақсад нима?

Марко Рубио 17–22 октябрь кунлари Самарқанд, Мумбай ва Жамнагар шаҳарларига ташриф буюради.

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

Раислик концепцияси доирасида 100 дан ортиқ чора-тадбир кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Давлат раҳбари Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчиларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди.

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Президент ресурслардан самарали фойдаланиш ва айланма иқтисодиёт бўйича ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Бу ҳақдаги қарор МДҲ Раҳбарлар кенгашининг йиғилишида қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов икки томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

Президент Туркманистонда ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.