Сиёсат

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

БМТ ва унинг институтлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

 

 

Учрашув аввалида Антониу Гутерриш Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

 

 

Музокараларда Ўзбекистон, БМТ ва унинг институтлари ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

 

Шавкат Мирзиёев Антониу Гутерришнинг Ўзбекистон-БМТ муносабатларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолаб, БМТ тизимини ислоҳ қилишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

 

Фаол мулоқот ва ўзаро ташрифлар ҳамда Ўзбекистоннинг БМТнинг сайланадиган органлари фаолиятидаги иштироки кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Сўнгги йилларда мамлакатимиз ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 15 та резолюцияси қабул қилинди.

 

БМТ Бош котиби Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш борасидаги ютуқларини олқишлади. Ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада фаоллаштиришга тайёрлик билдирилди.

 

Учрашув давомида халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, бўлажак қўшма тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.