Сиёсат

Ўзбекистон Президенти “ШҲТ плюс” формати ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўрсатди

Шавкат Мирзиёев “ШҲТ плюс” формати доирасида минтақалараро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сурди.

Ўзбекистон Президенти “ШҲТ плюс” формати ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўрсатди

Шавкат Мирзиёев “ШҲТ плюс” форматини минтақалараро мулоқот майдони сифатида ривожлантиришни таклиф қилди. Унда барқарор ўсиш, юқори технологияларни жорий этиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, инсон капитали, таълим ва ёшларни қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

 



Шунингдек, “ШҲТ плюс” доирасида минтақавий ташкилотларнинг Ҳамкорлик тармоғини яратиш, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда улар салоҳиятидан фаолроқ фойдаланиш таклиф этилди.

 



Президент табиатдан фойдаланиш, “яшил” энергетика, рақамли хизматлар ва соғлиқни сақлаш соҳаларида минтақалараро лойиҳалар ва технологияларнинг Очиқ банкини шакллантиришни таклиф қилди.

 



Иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида “ШҲТ Инвест” форумига доимий фаолият юритувчи платформа мақомини бериш ташаббуси илгари сурилди.



Маданий-гуманитар соҳада эса “ШҲТ плюс” маданиятлар ва цивилизациялар доимий форумини таъсис этиш ҳамда уни Хива шаҳрида ўтказиш таклиф қилинди.

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Унга Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, юзлаб Америка компаниялари Ўзбекистонга узоқ муддатли ҳамкорлик учун келган.

“АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга” — Саида Мирзиёева

“АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга” — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева ва Марко Рубио Самарқанддаги Регистон майдонига ташриф буюрди.

Космик ҳамкорлик: Ўзбекистон–АҚШ Артемида битимларини имзолади

Космик ҳамкорлик: Ўзбекистон–АҚШ Артемида битимларини имзолади

Самарқандда Бахтиёр Саидов ва Марко Рубио Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Трампнинг Ўзбекистонга сафари қачон бўлади? Рубио жавоб берди

Трампнинг Ўзбекистонга сафари қачон бўлади? Рубио жавоб берди

Марко Рубионинг айтишича, сафар муддатлари келаси йили кўриб чиқилади.

Осиёда ишонч, технология ва иқлим: Шавкат Мирзиёев учта ташаббусни таклиф қилди

Осиёда ишонч, технология ва иқлим: Шавкат Мирзиёев учта ташаббусни таклиф қилди

Бокудаги саммитда Ўзбекистон Президенти Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш, қўшма лойиҳаларни кенгайтириш ва иқлим барқарорлиги бўйича ҳамкорликни кучайтириш таклифларини билдирди.

Саида Мирзиёева Туркиянинг “Байкар” компанияси фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Туркиянинг “Байкар” компанияси фаолияти билан танишди

Президент администрацияси раҳбари икки мамлакат мутахассислари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари мавжудлигини таъкидлади.

Саида Мирзиёева Туркиянинг таълим тажрибаси билан танишди

Саида Мирзиёева Туркиянинг таълим тажрибаси билан танишди

Ташриф давомида ўқувчилар, талабалар ва педагоглар учун янги имкониятлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.