Сиёсат

Саида Мирзиёева Қатарда “Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос” кўргазмасининг очилишида иштирок этди

Шунингдек, Доҳа шаҳрида қатарлик етти нафар ҳунарманднинг Ўзбекистонга ижодий сафари якунларига бағишланган “Экташиф Ўзбекистон” кўргазмаси ҳам очилди.

Саида Мирзиёева Қатарда “Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос” кўргазмасининг очилишида иштирок этди

 

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний билан биргаликда Қатар Ислом санъати музейида ташкил этилган “Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос” кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди.

 

Кўргазмадан Ўзбекистон музейлари ҳамда Қатар коллекцияларидан ўрин олган ноёб экспонатлар жой олган. Экспозиция ислом дини тарқалишидан аввалги даврлардан бошлаб Сомонийлар ва Темурийлар даврлари ҳамда бугунги кунгача бўлган тарихий босқичларни қамраб олади.

 

Унда Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросини акс эттирувчи нодир осори-атиқалар, анъанавий ҳунармандчилик ва тўқимачилик санъати намуналари намойиш этилмоқда.

 

Саида Мирзиёева ушбу кўргазма Қатар халқи ва мамлакат меҳмонларини Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданий мероси билан яқиндан таништириш учун муҳим имконият эканини таъкидлади. Шунингдек, мазкур лойиҳа Ўзбекистон-Қатар маданий алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.

 

Шу куни қатарлик етти нафар ҳунарманднинг Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига уюштирилган ижодий сафари якунларига бағишланган “Экташиф Ўзбекистон” кўргазмаси ҳам ўз ишини бошлади.

 

Унда Ўзбекистоннинг бой маданияти ва анъаналаридан илҳомланган қатарлик ҳунармандлар томонидан яратилган заргарлик буюмлари, хаттотлик санъати намуналари, нафис гиламлар ҳамда ижодий сафар таассуротларини акс эттирувчи фотосуратлар намойиш этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Ташриф давомида Эрдоған билан учрашув, Туркий давлатлар ташкилоти саммити ва бизнес музокаралари бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Учрашувда “СамАвто”ни модернизация қилиш ва янги инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

Эрон элчихоналарининг Самарқанд мероси ҳақидаги постлари юзасидан юзага келган дипломатик баҳсга Теҳрон изоҳ берди.

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Учрашувда икки томонлама келишувлар ижроси ҳамда глобал ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.