1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

1 августдан бошлаб чиқиндидан қарздорлар “свет” учун тўлов қилолмайди

Ҳар ойнинг 5-санасигача қарздорлар огоҳлантирилади, 5 кун ичида тўламаса, чеклов ўрнатилади.

1 августдан бошлаб чиқиндидан қарздорлар “свет” учун тўлов қилолмайди

2025 йил 1 августдан бошлаб, чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича қарздорликни бартараф этмаган абонентлар учун электр энергияси тўловини амалга ошириш имконияти вақтинчалик чекланади. Бу янги тартиб 2025 йил 7 мартдаги 1044-сонли Қонунга мувофиқ жорий этилмоқда.

 

Янги механизм қуйидагича ишлайди:

 

– Ҳар ойнинг 3-санасига қадар чиқинди хизматлари бўйича қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотлар “Тоза макон” биллинг тизимидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ биллинг тизимига узатилади.

– Кейин, ҳар ойнинг 5-санасигача ушбу абонентларга “2100” қисқа рақамидан SMS-хабарнома юборилади.

– Огоҳлантириш юборилгандан сўнг қарздорликни тўлаш учун 5 кунлик муддат берилади.

– Агар қарздорлик ушбу муддат ичида бартараф этилмаса, электр энергияси тўловларини амалга ошириш имконияти вақтинчалик чекланади.

– Қарздорлик тўланганидан сўнг чеклов автоматик тарзда ечилади.

 

Ушбу тартиб 2025 йил 1 июлдан бошлаб юзага келган қарздорликларга нисбатан қўлланилади. Яъни, 2025 йил 30 июнгача бўлган қарздорликлар ушбу чекловга татбиқ этилмайди.

 

Санитар тозалаш корхоналари хизматларнинг ҳисоб-китоби, аниқлиги ва сифати учун жавобгардир. Агар хизмат сифатсиз ёки вақтида кўрсатилмаган бўлса, абонент фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика