1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

1 ноябрдан ишсизлик нафақаси бўйича янги тартиб жорий этилади

Янги тартибга кўра, ишсизлик нафақаси 3 ой давомида ўртача иш ҳақининг 75–50 фоизи миқдорида тўланади.

1 ноябрдан ишсизлик нафақаси бўйича янги тартиб жорий этилади

2025 йил 1 ноябрдан бошлаб ишсизлик нафақаси тўлаш тартибида янги қоидалар жорий этилади. Президентнинг “Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, нафақа эндиликда фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган фуқароларга берилади.

 

Янги тартибга кўра:

 

Ариза берувчи сўнгги 5 йил ичида камида 18 ой ишлаган бўлиши керак;

 

Ишдан бўшаганидан кейин 6 ой ичида мурожаат қилган тақдирда нафақа тайинланади;

 

Нафақа муддати — 3 ой;

 

1-ойда — ўртача иш ҳақининг 75 фоизи (лекин энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда);

 

2- ва 3-ойларда — ўртача иш ҳақининг 50 фоизи (лекин энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда).

 

Такроран нафақа олиш учун охирги тўлов муддати тугаганидан сўнг қўшимча камида 12 ой иш стажи талаб этилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика