1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Оҳангаронда фоҳишахоналарни рейд босди: 27 ёшли аёл 21 ёшди йигитга ОИТС юқтирган

Ўтказилган тезкор тадбирларда ОИТС тарқатилиши билан боғлиқ 2 та, қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ 6 та жиноий ҳолат аниқланди.

Оҳангаронда фоҳишахоналарни рейд босди: 27 ёшли аёл 21 ёшди йигитга ОИТС юқтирган

Тошкент вилоятида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари самарали давом этмоқда.

 

Республика миқёсида олиб борилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан жамоат тартибини таъминлаш ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун кучайтирилган назорат ишлари олиб борилмоқда.

 

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ОИТС (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) тарқалишига алоқадор 2 та жиноий ҳолат фош этилди. Ушбу ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилган, бошқаларга инфекция юқишининг олди олинди. Хусусан, Оҳангарон шаҳрида 1998 йили туғилган аёл З.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 113-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилди, чунки у ОИТС марказида рўйхатга олинганига қарамай, 2004 йили туғилган эркак билан жинсий алоқада бўлганлиги аниқланди.

 

Шунингдек, ахлоқ ва соғлиқни сақлашга қарши жиноятлар бўйича 6 та ҳолат аниқланиб, барчаси бўйича қонуний чоралар кўрилди.

 

Уюшган жиноятчиликка қарши кураш доирасида ноқонуний қурол сақлаш билан боғлиқ 3 та жиноий ҳолат фош қилинди. Тадбир давомида 1 та жанговар қурол, 7 та пневматик қурол, 4 та ов милтиғи ва 51 дона ўқ-дори далиллик ашё сифатида олинди.

 

Ички ишлар органлари томонидан ўтказилаётган бу чора-тадбирлар ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва фуқароларнинг осойишталигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика