8 август куни соат 19:47 да Хоразм вилояти Урганч шаҳрининг Жаннат макон кўчасида жойлашган автомобилларга мобил ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса, ёқилғи ташувчи автоцистернадан сақлаш резервуарига бензин қуйиш жараёнида юзага келгани маълум қилинди.
Хабар келиб тушиши билан 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:50 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни 19:56 да қуршаб олди ҳамда 20:06 да тўлиқ ўчирди.
Ёнғин оқибатида мобилцистернада 3 тонна бензин ёниб зарарланган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар қайд этилмади.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


