1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

104 ёшли америкалик аёл туғилган кунини қамоқхонада нишонлади

У қариялар уйида яшашига қарамай, полициядан буни илтимос қилган.

104 ёшли америкалик аёл туғилган кунини қамоқхонада нишонлади

 

АҚШда аёл қариялар уйида яшашига қарамай, қамоқхонага тушди. Аёл ўзи хоҳлаб, 104 ёшини шу ерда нишонлашни истади, ва полиция унинг хоҳишини амалга оширишга ёрдам берди.

 

Лоретта исмли бу аёл Ню-Ёрк штатидаги Эйвон шаҳридаги қариялар уйидаги туғилган кун кечасидан сўнг қамоқхонага йўл олди. У ерда ундан бармоқ излари олинди, суратга туширилди, камерага қамалди ва кейинроқ туғилган кун торти билан сийланди. Байрамда полиция ходимлари, жумладан, К-9 бўлими (итбозлар) вакиллари ҳам иштирок этди. Ливингстон округи шерифининг идораси ушбу ноодатий меҳмон ҳақида расмий ҳисоботни Женесео шаҳридаги офисида эълон қилди.

 

Полициянинг маълум қилишича, аёлдан туғилган кунида нима қилишни хоҳлаётгани сўралганида, у қамоқхонани ичида кўришни орзу қилганини айтган, чунки у олдин бундай жойларда ҳеч қачон бўлмаган экан. Таъкидланишича, Лоретта жуда яхши вақт ўтказган ва полиция унинг орзусини рўёбга чиқаришдан хурсанд бўлган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика