Спорт

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

 

 

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади. Мамлакат шарафини шорт-трек бўйича Даниил Ейбог ҳамда тоғ чанғиси йўналишида Медет Назаров ҳимоя қилди.

 

Шорт-трек баҳсларида Даниил Ейбог 1500 метр масофада чорак финал босқичидан муваффақиятли ўтиб, ўз гуруҳида 2:16.963 натижа билан учинчи бўлиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Кейинчалик «Б» финалида қатнашган спортчи бешинчи бўлиб маррага етиб келди ва умумий ҳисобда ушбу масофани 14-ўринда якунлади.

 

Шунингдек, у 500 метр масофадаги саралаш босқичидан ҳам муваффақиятли ўтди. Чорак финал баҳсларида маррага бешинчи бўлиб етиб келган Ейбог ярим финал йўлланмасини қўлга кирита олмади ва шорт-трек йўналишидаги иштирокини якунлади.

 

Тоғ чанғиси бўйича Медет Назаров гигант-слалом дастурида икки уринишни амалга оширди. Биринчи стартда 1:25.75, иккинчи уринишда эса 1:21.14 натижа қайд этиб, жами 2:46.89 кўрсаткич билан мусобақани 50-поғонада якунлади.

 

Слалом дастурида эса спортчи биринчи стартда 1:07.51 натижа кўрсатди. Бироқ иккинчи стартни якунлай олмади ва ушбу йўналишдаги баҳсларни муддатидан аввал тугатди. Шу тариқа, тоғ чанғичининг Олимпиададаги иштироки ҳам ниҳоясига етди.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"