Спорт

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

АҚШ ва Исроил томонидан Эрон ҳудудига берилган ҳаво зарбалари ортидан ушбу мамлакатда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар хавфсизлик нуқтайи назаридан Эронни вақтинча тарк этмоқда. Бу ҳақида «Дарё» нашри хабар берди.

 

Қайд этилишича, Эрон клублари шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир неча аъзоси нотинч вазият сабабли хавфсиз ҳудудларга йўл олган.

 

Улар қуйидагилар:

 

  • Рустам Ашурматов («Истиқлол») — айни дамда Дубайда бўлиб турибди.
  • Одил Ҳамробеков («Тракторсози») — Тошкентга қайтишга улгурди.
  • Жалолиддин Машарипов («Истиқлол») — жароҳатидан тикланиш жараёнини ўташ учун Италияга йўл олган.
  • Игор Сергеев («Персеполис») — 28 февраль куни Эрон чегарасидан ўтиш учун йўлга чиққан.
  • Остон Ўрунов («Персеполис») — айни дақиқаларда Эрон чегараси орқали Туркия давлатига ўтмоқда.

 

28 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 09:30 атрофида Теҳрон ва мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарлари ракета ҳужумига учраганди. Ҳужумлар оқибатида мамлакатнинг 24 та вилоятида жами 201 киши ҳалок бўлган, 747 киши эса турли даражада жароҳат олган.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай? | Zamon.uz