1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади

Камида 15 йил стажга эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари контракт тўловларида имтиёзга эга бўлади.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади

Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган янги президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2026 йилдан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари ходимлари Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори даражасида рағбатлантирилади. Шунингдек, “Энг яхши шифокор”, “Энг яхши поликлиника” каби бир қатор номинациялар бўйича танловлар ўтказилиб, ғолибларга пул мукофотлари ва хорижда малака ошириш имкониятлари тақдим этилади.

 

2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади. Байрам ва дам олиш кунларида навбатчилик асосида узлуксиз хизмат таъминланади. Бу ўзгариш тиббиёт ходимларининг меҳнат шароитларини яхшилаш ва ортиқча юкламани камайтиришга қаратилган.

 

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан камида 15 йил стажга эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари мамлакатдаги олийгоҳларда бакалавриат учун контракт тўловларининг 30 фоизигача давлат томонидан қоплаб берилади. Шунингдек, йилига 500 нафар тажрибали тиббиёт ходимининг уй-жой хариди учун бошланғич тўловининг 25 фоизи ипотека орқали молиявий қўллаб-қувватланади.

 

Бундан ташқари, тиббиёт ходимларига бир қатор қўшимча имтиёзлар белгиланади. Улар орасида йилига бир маротаба бепул юқори технологик тиббий хизматдан фойдаланиш, санаторийга бепул йўлланма олиш, илмий мақола чоп этиш харажатларини тўлиқ қоплаш ҳамда давлат хизматлари учун тўловларни икки баравар камайтириш каби имкониятлар бор.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика