1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

2026 йил ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлади

Касбий таълим агентлиги ташкил қилинади.

2026 йил ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлади

15 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот чоғида 2026 йил Ўзбекистонда ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлишини эълон қилди. Давлат раҳбари ёшлар замонавий билим, касбий кўникма ва хорижий тилларни ўзлаштиришлари зарурлигини таъкидлади.

 

Маълумотларга кўра, мамлакат иқтисодиётига йилига 30–35 миллиард доллар инвестиция жалб қилинмоқда, минглаб янги корхоналар иш бошламоқда. Натижада, йилига 250–300 минг юқори даромадли иш ўринлари яратилмоқда. Ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиш учун Касбий таълим агентлиги ташкил этилиб, 598 та техникумга халқаро стандартлар жорий этилади.

 

Келгуси бир йил ичида Германия, Швейцария, Корея, Хитой ва Британия каби давлатларнинг илғор таълим дастурлари 100 та техникумда йўлга қўйилади. Шунингдек, исталган талабгор техникумларда халқаро малака имтиҳонидан ўтиб, халқаро сертификат олиш имконига эга бўлади. Ҳозирда Англиянинг “Pirson” компанияси билан 14 та техникумда “BITEK” дастури бошланди.

 

Президент мулоқотида дуал таълим қамрови 5 баравар кенгайтирилиши, техникумлардаги хорижий тиллар дарс соатлари 4 карра оширилиши, ҳамкор корхоналарга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит ажратилиши таъкидланди. Шунингдек, 2026 йилдан техникум битирувчилари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган рақамли платформа ишга туширилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика