1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бакалавриатга қабул тартиби белгиланди

Янги низомга кўра, кириш имтиҳонлари икки бўлимдан иборат бўлади.

Бакалавриатга қабул тартиби белгиланди

Ҳукуматнинг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан “Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Ушбу ҳужжат бакалавриатга қабул жараёнини янада шаффоф ва тартибли қилишга қаратилган.

 

Янги тартибга мувофиқ, абитуриентлар давлат грантлари, жумладан, Президент ҳужжатлари билан тасдиқланган таълим грантлари асосида ҳамда Давлат қабул комиссияси томонидан белгиланган умумий параметрлар асосида қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари икки бўлимдан иборат бўлиб, биринчи бўлимда она тили, математика ва Ўзбекистон тарихидан тест синовлари ўтказилади. Иккинчи бўлим эса танланган йўналишга мос икки фандан тест ёки касбий (ижодий) имтиҳонлардан иборат бўлади.

 

Қабул жараёни икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда 5–25 июнь кунлари абитуриент тест топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва ҳудудни танлайди. Иккинчи босқич эса тест якунлангач, 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат йўналиши, таълим шакли ва танлов устуворлигини белгилашдан иборат бўлади.

 

Абитуриентларнинг тўплаган баллари имтиҳон ўтказилган кундан кейинги куни эълон қилинади. Талабаликка тавсия этилган ёки этилмаганлар ҳақидаги якуний натижалар эса рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичи тугагач, бир ҳафта ичида Билиб ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши белгиланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика