Ўзбекистон

3 та вилоятда йўловчи поездлар ҳаракатига ўзгартириш киритилди

Тартиб 10-11 декабрь кунлари учун амал қилади.

3 та вилоятда йўловчи поездлар ҳаракатига ўзгартириш киритилди

 

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, 10-11 декабрь кунлари учун водийдаги йўловчи поездларининг ҳаракат жадвали ўзгартирилди.

 

Хабарда келтирилишича, 11 декабрь куни «Қўқон — Бувайда» бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан йўналишдаги бир неча поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади. Хусусан:
 

  • «Хива — Андижон» йўналишида 10 декабрь куни ҳаракатланувчи 126-сонли йўловчи поезд Хива бекатидан Поп бекатигача амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади, кейин 2022 йил 11 декабрь куни қуйидаги жадвал асосида ҳаракатни давом эттиради: Поп 15:47 — Наманган 16:44 — Андижон 19:57

  • «Тошкент — Андижон» йўналишида 11 декабрь куни ҳаракатланувчи 60-сонли йўловчи поезд ҳаракат жадвали қуйидагича: Тошкент 07:55 — Поп 11:33 — Наманган 12:17 — Андижон 14:13

  • «Андижон — Тошкент» йўналишида 11 декабрь куни ҳаракатланувчи 59-сонли йўловчи поезд ҳаракат жадвали қуйидагича: Андижон 15:13 — Наманган 17:09 — Поп 17:51 — Тошкент 21:45

  • «Тошкент — Андижон» йўналишида 11 декабрь куни ҳаракатланувчи 62-сонли йўловчи поезд ҳаракат жадвали қуйидагича: Тошкент 17:22 — Поп 21:02 — Наманган 21:58 — Андижон 00:07

  • «Андижон — Тошкент» 11 декабрь куни йўналишида ҳаракатланувчи 61-сонли йўловчи поезд ҳаракат жадвали қуйидагича: Андижон 05:50 — Наманган 07:46 — Поп 08:28 — Тошкент 12:14.

 

Қайд этилишича, 11 декабрь куни йўловчи поездлар Қўқон ва Марғилон бекатларидан ҳаракатни амалга оширмайди.

custom img

Наманганда жазмани билан тил бириктириб эрини ўлдирмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Улар бу жиноятни қилиш учун қотил ёллашган.

custom img

Ўзбекистонда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш режалаштирилмоқда

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбрида мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди, 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

custom img

Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки карра оширилади

Мактабни битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда  “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Мазкур дастур орқали лидер тадбиркорлар ёрдамида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёл бандлиги таъминланади.

custom img

Жиззахда алимент тўламаган ота машинасидан айрилди

Маълумотларга кўра, унинг алиментдан қарзи 20 миллион сўмга етган.

custom img

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жорий йил бошидан буён 900 дан зиёд ижро ҳужжати тамомланган.

custom img

Янгийўлда ота қамалганидан сўнг 25 млн алимент тўлади

Туманида алимент бўйича қарздорларга қонуний чоралар қўлланилмоқда.

custom img

Фарғонада ота 5 минг доллар алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати муддатидан аввал тамомланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"