1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

6 ойда Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан 8,2 триллион сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланган

Шундан 3,8 триллион сўм давлат бюджетига йўналтирилган.

6 ойда Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан 8,2 триллион сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланган

2025 йилнинг дастлабки олти ойи давомида Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан жами 8,2 триллион сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланган. Шундан 4,4 триллион сўм тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида берилган имтиёзларга тўғри келган, 3,8 триллион сўм эса давлат бюджетига йўналтирилган. Бу ҳақда Бошқарма матбуот хизмати хабар қилмоқда.

 

Қайд этилишича, Бошқарма томонидан 2025 йилнинг шу кунгача бўлган даврида умумий қиймати 1,1 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган маҳсулотлар хорижий давлатларга экспорт қилинган. Экспорт географияси қуйидаги мамлакатларни қамраб олади: Туркия, Қозоғистон, Хитой, Россия, Тожикистон, Афғонистон, Бельгия ва Полша.

 

Асосий экспорт маҳсулотлари сифатида металл буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар, кимё саноати ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари қайд этилган.

 

“Масофавий электрон декларациялаш” божхона постида олти ой давомида 59 092 дона божхона юк декларацияси расмийлаштирилган. Уларнинг 20,7 фоизи “яшил йўлак”, 66,1 фоизи “сариқ йўлак”, 13,2 фоизи “қизил йўлак” тартибида ўтган. Бу эса божхона жараёнларининг соддалашган тартибда амалга оширилаётганини кўрсатади.

 

Шунингдек, бошқарма томонидан экспортни рағбатлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва маҳсулотларни чуқур қайта ишлашга оид фаолиятлар кучайтирилмоқда. Ҳудуддаги 46 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан қиймати 117 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 214,8 минг тонна хомашё “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимида расмийлаштирилган. Қайта ишловдан сўнг, 98,8 минг тонна ҳажмдаги тайёр маҳсулотлар қиймати 81,1 миллион АҚШ долларини ташкил этган ҳолда экспорт қилинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика