1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда ота фарзанди учун 10 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берди

Алимент тўлови умумий ҳисобда 1,2 миллиард сўмдан ошган.

Андижонда ота фарзанди учун 10 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берди

Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро фарзандининг 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган алимент мажбуриятини муддатидан олдин тўлиқ тўлаб берди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси 6 август куни маълумот берди.

 

Қайд этилишича, Андижон туманлараро фуқаролик судининг қарорига мувофиқ, А.А. исмли фуқаро собиқ турмуш ўртоғи О.М. фойдасига фарзандининг таъминоти учун алимент тўлаши белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати МИБнинг Андижон шаҳар бўлимига келиб тушганидан сўнг қонуний ҳаракатлар бошланган.

 

Ижро жараёнида фуқаро А.А. ўз ташаббуси билан фарзандининг 18 ёшга тўлгунига қадар белгиланган алиментни бир йўла тўлаш истагини билдирган. Томонлар ўзаро келишувга эришган бўлиб, ундирувчи бу орқали 1,2 миллиард сўмдан ортиқ маблағни олдиндан олганини расмий тилхат орқали тасдиқлаган.

 

Конституциянинг 77-моддасида белгилаб қўйилганидек, ота-оналар фарзандларини вояга етгунига қадар боқиш, тарбиялаш ва таълим олишини таъминлашга мажбурдир.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Нукусда 2,2 миллиард сўмлик олдиндан тўланган алимент ҳолати МИБ амалиётида рекорд кўрсаткич сифатида қайд этилган эди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика