энг долзарб
|
13 Январ 14:50
374
энг долзарб
|
13.01.2022, 14:50
374

Афғонистонда "свет" ёнди: Ўзбекистон электр етказиб беришни яна кўпайтирди

Сешанба куни техник муаммолар туфайли электр энергия экспорти кескин камайганди.

 

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергиясини тўлиқ ҳажмда етказиб беришни тиклади. Бу ҳақда “Sputnik Узбекистан” хабар берди.

 

Сешанба куни Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси Ўзбекистон тарафдан келадиган электр энергияси 60 фоизга қисқарганини маълум қилган. Тошкент буни техник сабабларга боғлиқ эканини айтган. Маълумотларга кўра, Маржон электр станциясида техник муаммолар вужудга келган.

 

Электр етказиб беришдаги узилишлар Афғонистоннинг 16 вилоятига таъсир қилган. DABS’нинг маълум қилишича,  13 январдан бошлаб импорт ҳажми тўла тикланди.

 

Аввалроқ “Толибон” давлат хизматчилари маошини ғалла билан тўламоқчи эканлиги тўғрисида хабар берилганди.

Tags: