Ушбу ёзда кўплаб юлдузларни ўз таркибига қўшиб олган «Ал-Иттиҳод» яна бир катта трансферни амалга оширмоқчи. Клубнинг асосий мақсади янги ҳимоячи сотиб олишдир.
«RMC Sport» нашри хабар беришича, Саудия клуби «ПСЖ» вакили Маркинёсга қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ, жамоа «Арсенал» ҳимоячиси Габриелни ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўрди, лекин «Арсенал» уни сотмаслигини маълум қилган.
«ПСЖ»ни Маркинёсдан ташқари Верратти ҳам тарк этиши мумкин. Уни бир нечта Арабистон жамоалари ўз таркибига қўшиб олмоқчи.


