1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижон–Истанбул йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Андижондан ҳозирча Россиянинг бир нечта шаҳарларига парвозлар мавжуд, йўналишлар сони босқичма-босқич кенгайтирилади.

Андижон–Истанбул йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, 2025 йил 27 октябрдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Андижон ва Истанбул шаҳарларини боғловчи тўғридан-тўғри мунтазам парвозларни йўлга қўяди.

 

Парвозлар ҳафтасига икки марта — душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Қатновларга оид батафсил жадвал ҳамда чипта нархлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

Транспорт вазирлигининг қайд этишича, Андижон аэропортидан ҳозирда Россиянинг бир қатор йирик шаҳарларига — Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Иркутск ҳамда Тошкент йўналишларига мунтазам рейслар амалга оширилмоқда. Келгусида бу рўйхатни кенгайтириш режалаштирилган.

 

Маълумки, жорий йилда Андижон халқаро аэропорти тўлиқ реконструкция қилинди. Янги учиш-қўниш йўлаги қурилиши натижасида эндиликда аэропорт Boeing 747 ва Airbus A330 каби йирик самолётларни ҳам қабул қилиш имкониятига эга бўлди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика