Фарғонада юк машинаси ёниб кетди
Унда маиший техникалар олиб кетилаётган бўлган.

Бугун, 10 октябрь куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Билдирилишича, соат 06:02 да Ёзёвон тумани “Янги бўстон” МФЙ А-373 Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Volvo” русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин ўчириш экипажлари воқеа жойига соат 06:22 да етиб борган ва олов 06:26 да батамом ўчирилган.
Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.







