Кеча, 9 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида ЙПХ машинаси ва Damas иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 14:15 ларда Самарқанд вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати батальони инспектори бошқарувида бўлган Нехиа-3 русумли хизмат автотранспорт воситасида Дамас русумли автотранспорт воситасининг орқа томонига келиб урилган.
Натижада Дамас ўзидан олдинда турган Дамас-2 ҳамда Ласетти автотранспортлари билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Нехиа-3 хизмат автотранспортида бўлган патруль-пост хизмати инспектори ва Дамас ҳайдовчисига тиббий муолажалар кўрсатилиб, жавоб берилган. ЙТҲнинг барча иштирокчилари ҳушёр ҳолатда бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


