1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жиззахда ҳам 37 нафар бола овқатдан заҳарланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззахда ҳам 37 нафар бола овқатдан заҳарланди

Жиззах вилоятининг Фориш туманида 37 нафар бола овқатдан заҳарланди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, 9 октябрь куни соат 9:00 лардан 16:00 га қадар бўлган вақт давомида Фориш тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 1-, 3-, 5- ва 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасаларининг 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 37 нафар тарбияланувчилари иситма кўтарилиши, кўнгил айниши, қорин оғриғи, ич кетиш ва ҳолсизлик каби шикоятлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишган.

 

Шифокорлар томонидан ўтказилган эпидемиологик суриштирув давомида мурожаат қилиб келган болалар 8 октябрь куни мактабгача таълим муассасаларида биокефир, сир ва сариёғ каби маҳсулотлари истеъмол қилишганлиги аниқланиб, уларга анамнез ва биринчи текширувлар асосида “ўткир диарея” ташхиси қўйилиб, стационар равишда тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Аниқланишича, Жиззах вилояти санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг дастлабки хулосасига асосан Фориш тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 1, 3, 5 ва 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида оммавий заҳарланиш юзага келишида озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, сақлаш, ишлов бериш жараёнларидаги санитария қоида ва нормаларининг бузилиши ҳолатлари мавжудлиги сабабли инсон организмида ошқозон ичак ҳазм қилиш тизимининг бузилишига олиб келиши мумкинлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Фориш туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми билан 082352/2025-24-фг сонли жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика