1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда икки мактаб қизи ўртасидаги баҳс муштлашувга айланди

Қизлар ўртасидаги келишмовчилик эртаси куни оталар ўртасида жанжалга сабаб бўлди.

Андижонда икки мактаб қизи ўртасидаги баҳс муштлашувга айланди

Андижон шаҳрида 2012 йилда туғилган икки мактаб ўқувчиси ўртасида келиб чиққан жанжал ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

 

Маълумотларга кўра, 2025 йил 16 апрел куни соат 13:30 ларда “Мустақиллик” маҳалласида joyлашган 55 мактаб олдида Б.И. ва Ж.М. исмли қизлар ўзаро тортишув оқибатида муштлашиб кетган. Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Ж.М.га енгил тан жароҳати етказилган.

 

Орадан бир кун ўтиб, 17 апрел куни соат 17:30 ларда низонинг давомида Б.И.нинг отаси Д.М.нинг қариндоши Р.И. ҳам Ж.М. билан жанжаллашиб, бу сафар унга ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказилгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов органлари томонидан барча иштирокчилар ва ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

 

Вазият жамоатчиликда катта эътибор уйғотди. Ҳокимлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари таълим муассасаларида хавфсизлик чораларини кучайтириш, болалар тарбияси ҳамда ота-оналар масъулиятини ошириш масалаларини алоҳида назоратга олди. Шунингдек, профилактика мақсадида ўқувчилар ва ота-оналар учун тарғибот ишлари, маънавий-маърифий учрашувлар ҳамда семинарлар ташкил этилиши белгиланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика