Ижтимоий тармоқларда Фарғонада ёш қиз бино томига чиқиб, жонига қасд қилмоқчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Zamon.uz ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан боғланди.
Маълум қилинишича, Олтиариқ туманида яшовчи вояга етмаган 14 ёшли қиз туман марказида 4 қаватли бинони том қисмига чиққан.
Қизнинг онаси ва бувиси билан суҳбатлашилганида оилада қизга эътибор етишмаганлиги сабабли кўнгил ёзиш мақсадида атрофни юқоридан кўриш учун ёшлик қилиб қизиқиб, ушбу 4 қаватли бинонинг юқори қисмига чиққанлигини билдирган.
Ушбу холат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБЖХХ ХҚМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, вояга етмаган қизнинг оила аъзолари огоҳлантирилди.


