Ўзбекистонда хорижий мамлакатларда оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва уларга Ватанга қайтишда кўмаклашиш мақсадида амалга оширилаётган “Ватанга қайтиш” хайрия акцияси изчил давом этмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.
Мазкур ташаббус бошланганидан буён жами 621 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтиш имконига эга бўлди. Уларнинг орасида 326 нафар аёл, 295 нафар эркак ва 189 нафар бола мавжуд. Шу кунгача 639 нафар фуқаро Ўзбекистон Миграция агентлигига қайтиш бўйича мурожаат қилган.
Қайтарилганларнинг катта қисми Россиядан – 460 нафар ватандошимиздир. Шунингдек, Туркиядан – 71, АҚШдан – 56, Қозоғистондан – 17, Жанубий Кореядан – 4 фуқаро қайтарилган. Ҳиндистон, Япония ва Польшадан – 3 нафарддан, Мисрдaн – 2 нафар, Қирғизистон ва Саудия Арабистондан эса биттадан фуқаро юртига қайтди.
“Ватанга қайтиш” акцияси доирасида қайтган фуқароларга жойларда психологик, ижтимоий ва иқтисодий мослашувга оид ёрдам кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, ушбу ташаббус 2025 йил 30 августга қадар давом этиши белгиланган.
Шуни таъкидлаш жоизки, жорий йил давомида хорижий мамлакатларда катталар қаровсиз қолган 61 нафар вояга етмаган бола ҳам Ўзбекистонга қайтарилган. Август–сентябр ойларида эса яна 20 нафарга яқин боланинг ватангa қайтарилиши режалаштирилган.


