1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда аҳоли уйларини сув босди

Каналда сув ҳажми ортиб, қирғоқ ва дамбаларидан сув тошиб кетди.

Андижонда аҳоли уйларини сув босди

Андижон вилоятининг Андижон туманида каналда сув ҳажми ортиб, қирғоқ ва дамбаларидан сув тошиб кетди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, 11 октябрь куни соат 07:58 да Андижон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи маҳаллий каналда сув ҳажми ортиб кетгани ҳисобига қирғоқ ва дамбаларидан қисман сув тошиб чиққан. Оқибатда бир нечта аҳоли яшаш хонадонларининг томорқасига сув кирган.

 

Ҳозирда Ирригация тармоқлари бошқармаси томонидан ушбу маҳаллий каналга сув ташлаш тўхтатилган. Дамба ва қирғоқни муҳандислик техникалари билан тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика