1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Янгийўлда Laсetti чуқурга тушиб кетди

Ҳодиса оқибатида 3 киши тан жароҳати олган.

Янгийўлда Laсetti чуқурга тушиб кетди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида Laсetti чуқурга тушиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақида вилоят ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

 

Қайд этилишича, соат 5:15 ларда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри ҳудудидан ўтган Тошкент-Душанбе автомобиль йўлининг 26-километрида ҳайдовчи Lasetti русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида эҳтиётсизлик оқибатида шу жойда қурилаётган ерости пиёдалар ўтиш жойидаги чуқурга тушиб кетган.

 

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчилар Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишган.

 

Ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика