1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Исроил Ғазони тўлиқ босиб олишга тайёрланмоқда

Ҳозирда Ғазо секторининг 75 фоизи Исроил назорати остида.

Исроил Ғазони тўлиқ босиб олишга тайёрланмоқда

Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац “Гидеон аравалари 2” номли ҳарбий операцияни тасдиқлади. Вазирнинг сўзларига кўра, операциядан сўнг Ғазо шаҳри “ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди”.

 

Kazinform хабарига кўра, операция 2026 йилгача давом этиши кутилмоқда ва зарур бўлганда унга 130 минггача резервчи сафга чақирилади.

 

Август ойида Бош вазир Биньямин Нетаняху ҳудудни “хавфсизлик периметри” билан назоратга олиш мақсади билан бутун секторни текширишни мақсад қилганини билдирган. Ҳозирги пайтда Исроил кучлари Ғазо секторининг тахминан 75 фоизини назорат қилмоқда, қолган 25 фоизга эса шаҳар маркази ва қочқинлар лагерлари киради. Бу ҳудудларда ҳарбийлар олдинги операциялар пайтида гаровга олинган аҳолини хавф остига қўймаслик учун эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда.

 

Хавфсизлик нуқтаи назаридан, аҳоли 7 октябрга қадар жанубий ҳудудга кўчиб ўтишга чақирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика