АҚШ Мексика помидорларига 21 фоизлик бож жорий қилмоқда
Мексика АҚШга мева ва сабзавотлар етказиб беришдаги энг йирик экспортчи ҳисобланади.

14 июлдан бошлаб АҚШ Мексикадан импорт қилинаётган помидорларнинг аксариятига 20,91 фоизлик антидемпинг божи қўллайди. АҚШ Савдо вазирлиги бу чора мамлакат ички ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиш мақсадида кўрилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Мексика помидорлари “қиммат нархларда” сотилаётгани ва бу ҳолат АҚШ фермерларига иқтисодий зарар етказаётгани аниқланган. Натижада терговдан сўнг ушбу божлар жорий этилиши ҳақида қарор қабул қилинди.
Мазкур божлар кенг миқёсдаги савдо урушларидан фарқ қилсада, у АҚШда ортиб бораётган қишлоқ хўжалиги савдо камомадини камайтириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Мексика эса ҳали ҳам АҚШга помидор, янги мевалар ва сабзавотларнинг энг йирик экспортчиси бўлиб қолмоқда.







